Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC)

Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар Федерал департаментининг бўлинмаси ҳисобланади. SDC ваколатларига ривожланаётган ва Шарқий Европа давлатларида олиб бораётган фаолиятини бошқа Федерал маҳкамалар фаолияти билан умумий мувафиқлаштириш, шунингдек Швейцария томонидан инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш масалалари киради.

2002 йилнинг 20 сентябрида Ўзбекистон ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Техник ва молиявий ҳамкорлик ҳамда инсонпарварлик ёрдами тўғрисида” икки томонлама бош келишув имзоланган эди. Айнан ана шу вақтдан бошлаб, Швейцариянинг ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича агентлиги (SDC) ва Швейцариянинг иқтисодиёт масалалари бўйича Давлат котибияти (SECO) номидан икки томонлама ҳамда ҳудудий лойиҳалар қўллаб қуватланмоқда, амалга оширилмоқда. Швейцариянинг қўллаб қувватлаши камбағал давлатларга қаратилганлиги инобатга олинса, Ўзбекистон бу борада устувор давлат ҳисобланмайди; бироқ у, айниқса ҳудудий аҳамият касб этадиган сув ресурсларини бошқариш соҳасида стратегик ҳамкор бўлиб қолаверади.

SDC, шунингдек, иқтисодий ва сиёсий мустақилликни мустаҳкамлашга ёрдам беради, ишлаб чиқариш шароитларини яхшилашга ҳисса қўшади, экологик муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади ва таълим олиш имкониятларини оширишга ёрдамлашади.

Ҳозирги вақтда SDC Ўзбекистондаги 2 та иккитомонлама лойиҳани, шунингдек 3 та ҳудудий аҳамиятдаги лойиҳаларни молиялаштирмоқда, бунда Ўзбекистон нафақат ёрдам олувчи ҳамкор сифатида, балки донор сифатида ҳам иштирок этмоқда. Бу лойиҳалар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

  • сув таъминоти ва санитария (инфратузилма);
  • сув ресурсларини бошқариш ҳамда табиий офат ҳавфларини бошқариш;
  • касбий таълимни ривожлантириш;
  • пахтачиликдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш;
  • санъат ва маданият.

Қўшимча маълумот олиш учун, марҳамат қуйидаги веб-сайларга киринг: www.eda.admin.ch/uzbekistan

https://www.facebook.com/SwissEmbassyTashkent

 

Мурожаат учун маълумот:

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Шота Руставели кўчаси, 1-берк кўча, 4-уй

Ўзбекистон, Тошкент 100070

Телефон: +998 78 120 67 38/39/40

+998 78 120 54 54

Факс: +998 78 120 62 59

Электрон манзил: tashkent@eda.admin.ch