СРИБнинг тамойиллари

Жамоатчиликни қатнашуви

  Сув ресурсларини бошқаришга нисбатан қарорлар қабул қилишга ёки қарорларнинг таъсир этишига манфаатдор бўлган барча шахслар (томонлар) сувга раҳбарлик қилиш жараёнида қатнашишлари керак. Манфаатдор томонлар, сув ресурсларини қай тарзда бошқаришдан у ёки бошқача равишда фойда оладиган ёки зарар кўрадиган – қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчилари, сув хўжалигининг раҳбар ходимлари, назоратчи (инспектор)лар, қонун чиқарувчилар ва бошқа шахслар (эркаклар ҳам, аёллар ҳам) бўлишлари мумкин.

  СРИБга кўра, аёллар алоҳида ўрин тутади. Сиёсий раҳбарлик қилиш катта аҳамиятга эга бўлишига қарамасдан, агарда сув ресурсларини бошқариш тўлиқ равишда “юқоридан пастга” тамойилига кўра тузилган бўлса ва сувни бошқариш жараёнида сувдан фойдаланувчиларнинг қатнашиши таъминланмаса, интеграллашган ёндашув мунтазам равишда биргаликда бажарилмайди. Сув таъминотчилари қонунга қарши ёки масъулиятсизлик билан иш қилмасликларини “жамоатчилик” кузатиб боради. Улар қарорлар қабул қиладиган шахсларнинг иш ҳаракатларини ёки сиёсатини назорат қилишлари ҳам, уларга кўмак беришлари ёки институционал (ташкилий) соҳада баъзи бир камчиликларни бартараф этишга қаратилган давлат ва хусусий соҳалар ўртасидаги ўзаро келишувларни тартибга солишга ёрдам беришлари ҳам мумкин. Сувга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчиликнинг қатнашуви очиқ ва ошкораликка даъват қилади, бунда жамоатчилик манфаатларига мос келмайдиган қарорлар қабул қилиш эҳтимоллиги камаяди.

   Жамоатчилик қатнашуви даражаси қанчалик юқори бўлса, коррупция (порахўрлик) ва жамоатчилик манфаатларини инкор этиш учун қулай шарт-шароитлар шунчалик камаяди. Бу эса сувни тақсимлашда идоравий (“касб билан боғлиқ бўлган”) худбинликка (гидроэгоизмга) йўл қўймасликнинг воситасидир. Сув бу нафақат хусусий, балки ижтимоий бойлик ҳисобланишидан келиб чиққан ҳолда, мутлақо шубҳасиз, жамоатчиликнинг қатнашуви СРИБнинг муҳим принципи ҳисобланади. Ушбу принципни Марказий Осиё региони шароитида жорий қилиш энг мураккаб муаммодир. Бироқ бу, қуйи даражадаги ижтимоий гуруҳларнинг юқори даражадаги ижтимоий гуруҳларга бўйсунган ҳолда ижтимоий гуруҳларга бўлинган жамиятда, СРИБ ёндашуви тўғрисида эсдан чиқариб юбориш лозим, дегани эмас. Бундай вазиятнинг ечими бўлиб босқичма-босқич ёндашув ҳисобланади. Мисол учун, фойдаланувчилар гуруҳлари ва бошқа манфаатдор томонлар учун дастлабки қадамлар - улар учрашув ташкил қилиши ва биргаликда ҳаракат қилиш зарур бўлган умумий муаммоларга эга бўлган масалаларни аниқлашлари мумкин. Умумий муаммолар маълум бўлганда, маълумот йиғиш ва алмашинишни ҳамда ҳукумат томонидан кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун таклифлар тайёрлашни бошлаб юбориш мумкин.

  Жамоатчилик қатнашуви тамойилини жорий қилишнинг механизми бўлиб 4 Қишлоқ хўжалиги – 91,5% Балиқ хўжалиги – 1,1% Бошқалар – 1,1 % Коммунал-маиший хўжалик - 4.5% Энергетика – 0,5% Саноат – 1.3% Жами – 51,8 км3 жамоатчилик ташкилотлари ва интеграция (бирлашиш) тамойили асосида яратиладиган раҳбарлик қилиш (сувни бошқариш органларига қўшимча равишда) органлари ҳисобланади: − Сув истеъмолчиларини бирлаштирувчи Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари (СФУ). − СФУ ва бошқа сувдан фойдаланувчиларни бирлаштирувчи Сувдан фойдаланувчилар иттифоқи. − Асосий стейкхолдерларни бирлаштирадиган ва хизматлардан фойдаланувчилар ҳамда бошқа стейкхолдерларга хизмат кўрсатувчилар (ИТБ, ...) билан биргаликда учрашувлар ўтказиб, ўзини фикрини билдириш ҳамда сувга раҳбарлик қилиш бўйича қарорлар қабул қилишда (сув тақсимлаш режаларини, лимитларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, режани бажаришни баҳолаш, ...) қатнашишга имконият берадиган сув ресурсларига раҳбарлик қилиш органлари (Сув Қўмиталари, Сув Кенгашлари, ...).

Гидрографик тамойил

  Сув ресурсларини бошқариш муайян дарё ҳавзасининг (ирригация тизимининг) морфологиясига (тузилиш шаклига) мувофиқ, гидрографик чегаралар доирасида амалга оширилади. Сувга раҳбарлик қилишни ташкил этишда гидрографик тамойилга яққол мисол сифатида, артерияларнинг шакли кўриниб турган органик (тирик) баргни намоён қилиш мумкин. Гидрографик тамойил ҳудудий сув худбинлиги (гидроэгоизм)га қарши қаратилган. Гидрографик тамойилга ўтиш сувчиларнинг қарорларини бевосита адолатли ва самарали бўлишига олиб келмайди. У фақатгина ҳудудий гидроэгоизмни бартараф этиш ва янада адолатли ва самарали қарорлар қабул қилиш учун имкониятлар (шарт-шароитлар) яратади, холос. Сувдан фойдаланувчиларнинг ва сув ресурсларининг барча турларини ҳисобга олиш СРИБнинг асосий тамойилларидан бири барча сувдан фойдаланувчиларнинг талабларини ҳисобга олиш тамойилидир

 

 

  Барча турдаги сувдан фойдаланувчиларнинг талабларини ҳисобга олиш учун ушбу талаблар асосланган ва сувни етказиб беришга масъул бўлган бўлинмаларга тақдим қилиниши зарур. Мазкур талабларни эшитиб олиш учун эса, бу сувдан фойдаланувчилар ўзларининг иш фаолиятларини ўзаро келишиб олиб, биргаликда иш қилишлари, ўзини ҳимоя қилишга қодир кучга эга бўлишлари керак. Одатда, сув истеъмолининг асосий миқдори қишлоқ хўжалигига тўғри келади, сувни тақсимлашда эса устунлик экологиядан ташқари, коммунал-ичимлик сув таъминоти, саноат ва бошқа соҳаларга берилади. Амалиётда сув экологияга, қолдиқ тамойили бўйича ажратилади (экотизимларни сақлаб туриш ва тиклаш, санитария эҳтиёжига сув бериш), бу эса табиатга зарар етказади (Орол денгизи фалокати). Бундай ёндашувнинг оқибатлари барчага маълумдир.

 

Экологик талабларни ҳисобга олиш

  Сув ресурсларини бошқаришнинг муаммоларидан бири – битта талабни қондириш учун (шаҳарлар учун ёки қишлоқ хўжалиги учун) сувни бошқаришдан сув ресурсларини интеграллашган бошқаришга ўтиш (сув ресурсларини турлича талабларни қондириш учун бошқариш) ҳисобланади. Сув хўжалиги мутахассислари гидроэнергетика, коммунал сув таъминоти, сув тошқинлари ва ирригацияни назорат қилиш учун сувни бошқариш маҳоратини қўлга киритдилар. Бизлар табиат учун сувни биргаликда бошқаришни ўрганишимиз зарур. Бироқ бу ҳозирда кенг тарқалмаган бир қатор билим ва тажрибаларни талаб қилади. Биринчи қадам бўлиб экологик талабларни аниқлаш ҳисобланади. Экологик талабларнинг мавжудлигини тан олиш сув ресурсларини бошқаришда олға босилган катта қадам ҳисобланади.

 

Ресурсларни бошқаришдан сувга бўлган талабни бошқаришга ўтиш

  Маълумки, мамлакатда ирригация ривожланишининг босқичлари ва кўламига қараб ва энг муҳими, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг турига боғлиқ равишда, сувни бошқаришда сув ресурсларини бошқаришга ёки сувга бўлган талабни бошқаришга алоҳида эътибор берилади. Сувга бўлган талаб ихтиёрий равишда ва кўрсатма (буйруқ) бўйича камайтирилиши мумкин, бу эса талаб этилган сув миқдорини турли хил техникавий, ижтимоий ва иқтисодий чораларни жалб қилган ҳолда, сувни тежаш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Аслини олганда, бу истеъмолчи ўзининг истеъмолчилик хулқ-атворини ўзгартиришини англатади. Шунингдек рухсатнома, чекловлар ва сувни тақсимлаш тизимидан фойдаланиб турли хил сувдан фойдаланувчиларга нисбатан қўлланиладиган бошқариш чоралари орқали сувга бўлган талабни камайтириш мумкин. МОМда ҳозирги даврда сувни тежашни рағбатлантирувчи омиллар бўлиб фақатгина ўта муҳтожлик (сув тақчиллиги) ва маъмурий мажбурлаш (сув беришни тўхтатиш ва лимитларни камайтириш) ҳисобланади. Сувни тежаш нафақат ўта муҳтожлик сабабли ва ихтиёрий равишда амалга оширилиши учун аҳлоқий ва муҳимроқ бўлган молиявий рағбатлар зарур. Сувга бўлган талабни бошқариш 6 жамиятга астойдил сермаҳсул фойда бериб, физикавий объектлар ёки инфратузилмаларнинг ривожланиши учун зарур бўлган инвестицияларни камайтириши (бартараф этиши) мумкин.