СРИБнинг восита (инструмент)лари

Институционал (ташкилий) чоралар

 Институционал чоралар – бу амалга ошириладиган чораларнинг иккита кенг турларини ўзаро боғланган бирикмасини англатадиган атамадир:
1) рағбатлар ва қоидалар тизими;
2) ташкил қилиш тизими.
  Рағбат ва қоидалар тизими Рағбатлар тизими якка тартибдаги хулқ-атворга таъсир кўрсатиб, инсонларни акс ҳолда қилиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этишга мажбур қилади. Рағбатлар тизимининг шаклларидан бири – молиявий шакли бўлиб, 1) жарима санкциялари билан мажбурлаш ва пул мукофотлари билан рағбатлантиришни кўзда тутади. Сув етказиб беришни бошқаришни яхшилаш ва тегишли равишда, сув хўжалиги ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган ирригация хизматларининг сифатини ошириш учун мавжуд бўлган рағбатлар тизимини такомиллаштириш лозим. Ирригация хизматлари сифатини ошириш ва сувни тежашни рағбатлантиришнинг муҳим чораларидан бири МОМнинг учта давлатида (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) жорий этилган сувдан пуллик фойдаланиш ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, хизмат кўрсатувчи табиий монополия бўлган шароитларда хизматдан фойдаланувчининг хизмат кўрсатувчига бозор орқали таъсир кўрсатиши кўп ҳолларда самарасиз ва мантиқсиздир – “сўм” билан хизмат кўрсатувчини жазолаб, фойдаланувчи пировардида ўзини-ўзи жазолайди.

  Буни ечишнинг чораларидан бири – қарорлар қабул қилишда сув истеъмолчиларининг иштирок этиши орқали хизмат кўрсатувчини назорат қилишдир. Сув етказиб беришни бошқариш сифатини оширишнинг бошқа чораларидан бири (стейкхолдерларни қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш билан биргаликда) – совет даврида қўлланиладиган ташкилотлар ўртасида ва ташкилот ичида мусобақа тизимини тиклашдир. Бунинг учун аввал мониторинг ва баҳолаш тизимини тўғирлаш лозим. Қоидалар тизими – бу сувдан фойдаланиш жараёнида иштирок этаётган инсонларнинг муайян хулқ-атворига рухсат берувчи ёки уни чекловчи қоидалар мажмуидир. Қоидалар норасмий анъана ва удумларни ҳам, инсонлар хулқ-атворини шакллантирувчи ва лозим даражадаги хулқ-атворни таъминловчи расмий қонун ва қоидаларни ўз ичига олади. Сув хўжалик ташкилоти (СХТ)нинг асосий вазифаси сувни тақсимлашни бошқариш – сувдан фойдаланувчиларнинг ҳар хил турлари ўртасида сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ва лимитларини тақсимлаш (Water use allotment) бўйича фаолият юритишдан иборат.

  СХТ сувдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган фойдаланувчиларга сувни етказиб беради. Сувдан фойдаланувчиларга сув олиш ҳуқуқи улар сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олганларида берилади. СХТ ўзининг фаолиятини сувдан лимит асосида фойдаланиш, устунлик, мутаносиблик (ижтимоий адолат), биологик мақбуллик, ротация (навбатма-навбат сув бериш), сувнинг барча турларини (ер усти, ер ости, қайтарилма сувлар) ҳисобга олиш, сувдан фойдаланувчиларнинг барча турларини ҳисобга олиш, табиий-хўжалик шароитларини ҳисобга олиш тамойилларини ўз ичига оладиган қоидалар асосида 7 амалга оширади. Бозор ёндашувида сув тақсимотининг энг мақсадга мувофиқ тамойили – иқтисодий мақбуллик тамойили, давлат (ижтимоий) ёндашувида эса – суғориш манбаларининг сув билан таъминланганлигидан келиб чиқиб, сувдан фойдаланувчиларнинг сувга бўлган ҳуқуқини пропорционал равишда камайтириш тамойили кўринишидаги адолатлилик тамойилидир. МОМда бугунги кунгача сув тақсимотининг асосий қоидаси (мезони) – пропорционалллик тамойилидир. Ижтимоий тамойил ҳам, иқтисодий мақбуллик тамойили ҳам ўзининг камчиликларига эга ва бир-бирига зиддир. Бу тамойилларни бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди, назарий жиҳатдан бунинг иложи бор ва айрим ривожланган мамлакатларда (Австралия) амалиётга жорий этилган. Бунинг учун сувдан фойдаланувчиларнинг сувга бўлган ҳуқуқларини белгилаб қўйиш (Water use right), сувга бўлган ҳуқуқ ва ерга бўлган ҳуқуқни ажратиш ҳамда сув ва ерга бўлган ҳуқуқлар бозорини яратиш лозим.

  МОМ шароитларида фақатгина пропорционалликнинг ижтимоий тамойили расмий жиҳатдан қўлланилишига қарамасдан, амалда эса иқтисодий мақбуллик тамойили баъзи жойларда ва айрим вақтларда, қолаверса сув тақсимотининг турли даражаларида (қишлоқ хўжалиги экинлари, туманлар, вилоятлар ўртасида) инобатга олинади. Ташкилотлар Сувни марказлашган усулда бошқаришда сув хўжалиги ташкилотларининг камчилиги – улар таркибида жамоатчилик қатнашуви тамойилини амалга ошириш мумкин бўлган тузилмаларнинг мавжуд эмаслигидир. Шунинг учун сув хўжалиги соҳасида сувни биргаликда бошқариш органларини тузиш ва сув хўжалиги таркибига қўшиб олиш лозим, яъни муҳим бўлган манфаатдор томонларнинг сувга раҳбарлик қилишда қатнашувини таъминлаш керак. Ушбу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, сувни бошқаришнинг қуйи даражасида сувдан фойдаланувчилар ташкилотлари (СИУ) тузилди, сув хўжалиги ташкилотларининг тузилмаларида Сув кенгашлари ва Сув комиссиялари тузилган. Кейинги босқич – ушбу тузилмаларнинг салоҳиятини ошириш ва улар фаолиятининг самарадорлигини оширишдир.

Техникавий чоралар

 Сувга бўлган талабни режалаштириш. –

Мониторинг юритиш ва баҳолаш.

- Ерларни мелиорациялаш.

- Сувни тежовчи технологиялар.

- Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари (БАТ).

- Ахборот-бошқариш тизимлари (АБТ).

 

Ҳуқуқий чоралар

 Сув ресурсларига нисбатан ишончли ва ўтказиб бериладиган ҳуқуқларни белгилаш.

- Сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотларининг, ичимлик сув таъминоти ва санитария хизматларини бажарувчи ташкилотларнинг мажбурият ва ваколатларини аниқ бир-биридан ажратиб қўйиш.

- Сув ресурслари билан боғлиқ бўлган қонунларнинг бажарилишини ва амалий натижа беришини таъминлаш.

 - Зиддиятларни тартибга солиш ва баҳс-мунозараларни ҳал этиш механизми.

 - Сувдан фойдаланувчилар ва сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда ҳар хил иерархия даражаларидаги сув хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги шартномавий муносабатларни такомиллаштириш.

 

Молиявий-иқтисодий чоралар

- Сувни ифлослантирганлик учун тўловлар.

- Сувни керакли миқдордан ортиқча олганлик учун жарима санкциялари.

 - Ирригация хизматлари учун тўловлар.

Ирригация хизматлари сифатини ошириш ва сувни тежашни рағбатлантиришнинг муҳим чораларидан бири сувдан пуллик фойдаланишдир, бунда молиявий оқимларнинг шартли тасвири (схемаси) ўзгаради (3-расм). Сувдан пуллик фойдаланиш тизими, биринчидан, давлат зиммасига молиявий оғирликни камайтириш, иккинчидан, СХТ (ирригация хизматларини кўрсатувчи) ва сувдан фойдаланувчилар (СИУ) ўртасида ўзаро боғлиқликни вужудга келтириш жорий этилади, бу эса, асосан, сув хизматини кўрсатувчиларини ирригация хизматлари сифатини оширишга ундайди ва учинчидан, сувни тежашни рағбатлантириш учун жорий этилади.

МОМ давлатлари тажрибаси шуни кўрсатади-ки, пуллик сувдан фойдаланиш тизимининг самарадорлиги бир қанча омиллар: ирригация хизматлари тарифининг миқдори, фермерларнинг ирригация хизматлари учун тўлашга тайёрлиги ва қобилияти ҳамда энг қуйи даража – фермер хўжалиги даражасида ирригация хизматларига тўловларнинг сув бериш миқдорига қанчалик мувофиқлашувига боғлиқ бўлади, чунки айни фермер, пировардида, СИУ хизматлари учун ҳам, СХТ хизматлари учун ҳам тўловларни амалга оширади. Сувдан пуллик фойдаланишга ўтишдан олдин тегишлича институционал шарт-шароитларни яратиш лозим.

Ижтимоий чоралар

 - Демократлаштириш, либераллаштириш.

- Ижтимоий сафарбарлик,…

 

Когнитив (билимни оширишга қаратилган) чоралар

- Ўқув семинарлари.

- Анжуманлар, симпозиумлар, …

 - Рисолалар, буклетлар, презентациялар,…