“ОҚТЕПАСОЙ” КАНАЛИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

“ОҚТЕПАСОЙ” КАНАЛИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

     Фарғона вилоятида суғориш тармоқларини таъмирлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Қўқон шаҳридан ўтувчи 4 та канал ва 4 та бетонлаштирилган сув иншоотлари “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармаси томонидан навбатма-навбат таъмирлаб борилмоқда.

    – Сал аввал Қўқон шаҳарини кесиб ўтувчи “Қиялисой”, “Урганжи” каналлари ва “Қипчоқ” каналининг бир қисми таъмирланган эди, – дейди “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Ҳошимов. – Натижада сойлардаги кўплаб тўпланиб қолган турли чиқиндилар, чўкмалар олиб ташланди ва сув оқими яхшиланди. 5,9 километрлик “Оқтепасой” каналининг режага киритилган 1,5 километрида таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида сув оқими равонлашади ҳамда шаҳар ҳусни янада очилади.