“Ўзбекистон Республикасида ирригация ва дренаж соҳаси: амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги халқаро вебинар

“Ўзбекистон Республикасида ирригация ва дренаж соҳаси: амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги халқаро вебинар

 

Жорий йилнинг 23-март куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамкорлигида 22-март Бутунжаҳон сув куни муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида ирригация ва дренаж соҳаси: амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги халқаро вебинар ўтказилди.

Ушбу вебинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси вице-президенти Шавкат Хамраев, вазир ўринбосарлари Р.Қаршиев, А.Мирзаев, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази раҳбар ва ходимлари, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси Бош котиби Ашвин Б.Пандия, Давлатлараро сувларни мувофиқлаштириш комиссияси директори, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси собиқ-вице-президенти
В.А.Духовний, Оролни қутқариш халқаро фонди агентлиги раҳбари В.Соколов, шунингдек, республикамиздаги сув хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар Германия халкаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда хорижий давлатларнинг 50 га яқин Ирригация ва дренаж Халқаро Комиссиясининг миллий қўмиталари иштирок этишди.

 

 

Вебинарда Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази Ирригация ва дренаж Халқаро Комиссияси бўлим бошлиғи  Л.Мухамедназаров модераторлик қилди.

Вебинарни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад – республикамизда сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни хорижий мамлакатларга ёритишга қаратилган.

Онлайн тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси вице-президенти Шавкат Хамраев тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси ўртасидаги самарали ҳамкорлик учун Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси штаб-квартирасига ўзининг чуқур миннтадорчилигини билдириб, барча тадбир иштирокчиларини Бутунжахон сув куни муносабати билан табриклаб, вазирлик томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ва уларнинг натижалари ҳусусида сўз юритди.

 

 

Шунингдек, тадбирда Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси Бош котиби Ашвин Б.Пандия, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазир ўринбосарлари Р.Қаршиев ва А.Мирзаев, Давлатлараро сувларни мувофиқлаштириш комиссияси директори, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси собиқ-вице-президенти В.А.Духовный, Оролни қутқариш халқаро фонди раҳбари В.Соколов, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори Ш.Қурбонов ва бўлим бошлиқлари Ҳ.Дурдиев ҳамда Ш.Хайдаровлар ўз маърузаларида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини 2020–2030 йилларда ривожлантириш концепцияси, сув хўжалигида сув тежовчи технологияларининг жорий этилиши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув русурларини бошқаришга замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни соғломлаштириш, ирригация ва мелорация тадбирлари ва бошқалар ҳусусида сўз юритдилар.

 

 

Ушбу онлайн вебинар мазмунли ва ўзаро савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўди.