“SONTEK S5” УСКУНАСИ СУВ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШДА ҚЎЛ КЕЛМОҚДА

“SONTEK S5” УСКУНАСИ СУВ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШДА ҚЎЛ КЕЛМОҚДА

Сув хўжалиги соҳасида  сув ресурсларини прогнозлаштириш, уларнинг ҳисобини юритишни такомиллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада энг сўнгги русумдаги замонавий ускуна ва технологиялар қўлланилаяпти.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурининг БМТ Тараққиёт дастури амалга ошираётган “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига ҳам “SonTek S5” русумли доплер-профилограф сув ўлчаш ускунаси тақдим этилган эди.  

Бу ускуна йирик каналлар, дарёлар ва 15 метргача чуқурликдаги сув ҳавзаларида ишлатилади. Оқим тезлиги, йўналиши, сув сарфи ҳақида онлайн режимида аниқ маълумот олиш имконини беради. Шунингдек, канал ўзани ва сув омборлари тубида лойқа тўпланиш ҳажмини аниқлайди.

Сирдарё вилоятидаги Марказий тармоқ, Ўнг тармоқ, Чап тармоқ ва бошқа каналлардаги сув сарфи ҳақида онлайн режимида аниқ маълумот олишда “SonTek S5” русумли доплер-профилограф сув ўлчаш ускунасидан фойдаланилаяпти. Бу билан гидрометр ходимларининг вақти тежалиб, иш унуми ўсмоқда.

 

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати