“Сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусида онлайн-ўқув курслари ўтказилди

“Сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусида онлайн-ўқув курслари ўтказилди

Сув хўжалиги вазирлиги Аҳборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 апрелидан 11 июнгача “Сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусида республика бўйича 5 кунлик онлайн-ўқув курслари ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу ўқув курсларида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда туман ирригация бўлимларидан икки нафар сув тежовчи суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича маъсул бўлган ходимлар қатнашиши белгилаб қўйилган.

Ўқув курсининг биринчи хафтасида яъни 26 апрелдан 30 апрелгача режа бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон вилояти сув хўжалиги ходимлари иштирок этадилар.

Бугунги тадбирда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Ж.Қаршиев нутқ сўзлаб, ўқув курсни очиқ деб эълон қилди. Ўқув курсининг биринчи кунида Ахборот таҳлил ва ресурс маркази ходими Ҳ.Дурдиев “Ўзбекистонда сув тежовчи суғориш тизимларини жорий қилишнинг зарурияти ҳамда давлат томонидан қўллаб қуватланаётган сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусида маъруза қилди.