“ЯНГИ НАЙМАН” КАНАЛИ ҚАЙТА ҚУРИЛДИ

Қувасой шаҳридаги 100 дан ортиқ фермер хўжалигининг 2000 гектардан зиёд ер майдонини сув билан таъминлайдиган “Янги Найман” бетон канали кейинги пайтда умуман фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган эди. Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси маблағлари ҳисобидан яқинда бу канал тўла қайта қурилди.

– “Янги Найман” бетон канали нафақат фермер хўжаликлари ерларини, балки 1500 гектар атрофида аҳоли томорқаларини ҳам сув билан таъминлайди, – дейди лойиҳанинг Фарғона вилояти бўйича бош муҳандиси Ўлмасжон Аҳмадалиев. – 5,3 километр узунликдаги канални тўла қайта қуриш учун 5 миллиард сўм атрофида маблағ сарфланди. Каналнинг белгиланган нуқталарига 14 та сув очиш иншооти, 4 та кўприк, 12 та ташлама жойлари қурилди.

 

Ҳамиджон БУРҲОНОВ,

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби