18-19 сентябрь кунлари “Экологик иновациялар ва технологиялар” кўргазмаси ташкил этилди

18-19 сентябрь кунлари “Экологик иновациялар ва технологиялар” кўргазмаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шахридаги Экопарк худудида Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 сентябрдаги 05/107-29 сонли баёнига асосан 19 сентябрь – “Бутунжаҳон тозалик куни”га бағишлаб “Табиатни биргаликда асраймиз” шиори остида “Экофестиваль” очилиш маросими бўлиб ўтди

Фестиваль доирасида 18-19 сентябрь кунлари “Экологик иновациялар ва технологиялар” кўргазмаси ташкил этилмоқда ва унда сув тежамкор технологиялар, атмосфера ҳавоси, чиқинди, ўсимлик ва яшил технологияларига оид турли хил кўргазмалар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳам фаол иштирок этмоқда. Экопарк мехмонларига сув тежамкор суғориш технологиялари хақида батафсил маълумотлар берилиб, фаол ва савол бериб қизиқганларга китоб ва брошюралар тарқатилди.