Андижонда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курси ташкил этилди.

Андижонда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курси ташкил этилди.

11 январь куни Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-тахлил ва ресурс маркази томонидан Андижон шаҳрида Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан ҳамкорликда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курслари ташкил этилди. Учрашувда Ахборот-тахлил ва ресурс маркази, Норин-Қорадарё ИТҲБ ходимлари ва фермерлар иштирок этди.

Ўқув дастурида Тошкент Аграр Университети профессор ўқитувчилари сув хўжалиги ходимлари ва сувдан фойдаланувчиларга сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг аҳамияти, уларнинг турлари ва самараси ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Ўқув машғулоти давомида туман ирригация бўлимлари ходимлари ва фермер хўжаликлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Учрашув кўтаринки кайфиятда, савол ва мунозараларга бой тарзда ўтди.