АНДИЖОНДА НАСОС СТАНЦИЯЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

АНДИЖОНДА НАСОС СТАНЦИЯЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва энергия самарадор технологияларни жорий этиш бўйича ҳам вазифалар белгиланган. Жумладан, хизмат муддатини ўтаб бўлган 1 750 дона насос агрегатларини энергия тежамкор агрегатларга ҳамда 2 100 дона электро двигателларни янгисига алмаштириш кўзда тутилган.

Бу борада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Андижон вилоятида тизимли ишлар олиб бориляпти. Хусусан, сўнгги йилларда “Улуғнор”, “Гулбаҳор”, “Асака адир”, “Раиш хакент-1”, “Раиш хакент-2”, “Ширмонбулоқ” насос станциялари модернизация қилиниб, энергия тежовчи технологиялар жорий этилди. Айни пайтда Жаҳон банкининг молиявий кўмагида “Савай” насос станциясини қайта қуриш ишларига ҳозирлик кўрилмоқда.

Вилоятда 80 минг гектардан зиёд экин майдонлари насослар ёрдамида суғорилади. Келгуси йилда ҳам ушбу майдонларга сувни ўз вақтида етказиб бериш мақсадида, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 171 та насос агрегатларини мукаммал таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати