АНДИЖОНДА СЕРВИС ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

АНДИЖОНДА СЕРВИС ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 1 февраль куни Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ёрқишлоқ массиви ҳудудида жойлашган “Обод дала салтанати” фермер хўжалигининг пахта экиш учун мўлжалланган 14 гектарлик майдонида “Сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда Сервис гуруҳлари фаолиятини янада такомиллаштириш” мавзусида кўргазмали амалий семинар ўтказилди.

Унда Сув хўжалиги вазирлиги, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарлари, туман ҳокими ва ўринбосарлари, туман ирригация бўлими бошлиғи, фермер хўжаликлари ва сервис гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Семинарда суғориладиган майдонларда сувни тежайдиган технологияларни лoйиҳалаш, қуриш ва монтаж қилиш, улардан фойдаланишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига кўмаклашиш мақсадида шакллантирилган сервис гуруҳларининг хизмат вазифалари тушунтирилди.

Шунингдек, 2021 йилда вилоятнинг 27 минг 985 гектар майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишда зарур бўлган кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Семинар давомида ер майдонларини  лойиҳалаш, насос агрегатларини ўрнатиш, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш амалий жиҳатдан кўрсатиб берилди.