Андижонда тўқсонбости экинлари экилмоқда

Андижон вилоятида 2021 ҳосили учун 15 минг 597 гектарда аҳолининг эртаги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан – сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкатлардан – кашнич, петрушка, сельдерей, салат, айсберг, броколли, колраби кабилар тўқсонбости муддатида экилмоқда.


Бунинг учун кузда асосий экинлардан бўшаган майдонларни сифатли ҳайдаб, совуққа чидамли экинларни экиш муҳим. Экин майдонлари ва аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг моддий манфаатдорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.


Андижонда тўқсонбости усулида сабазвот экинларини экиш, уларни парваришлаш бўйича Асака туманида Ғалаба худудидаги “Мухаммадсодиқ келажаги буюк” фермер хўжалигида вилоятнинг барча туманлардан жами 224 та қишлоқ хўжалиги корхоналар ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари иштирокида кўргазмали ўқув семинарида экин майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш ҳар бир экиннинг хусусиятларини билиш, экиш муддатларини аниқлаш, агротехник тадбирларни вақтида ўтказишни таъминлаш каби масалаларга эътибор қаратилди. 


Шундан сўнг тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш ва парваришлаш бўйича Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан тайёрланган 100 тадан ортиқ тавсияномалар ва буклетлар фермер хўжаликларига тарқатилди.