Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази фаолияти билан танишув

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази фаолияти билан танишув

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази (АТРМ)да Швейцария Конфедерациясининг Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) мутахассислари, шунингдек, Швейцария давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси" вакиллари ҳамда Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ходимлари иштирокида "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси" доирасида амалга оширилган ишларнинг муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Швейцария Конфедерацияси Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) вакиллари Läubli Küenzi Ursula, Bonvin Guy, Stantchev Skeie Dimka, шунингдек элчихонадан GÖBEL-BÖSCH Rahel, GAMPP Lisa, Сохиб Акромов ҳамда "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси"дан Омина Исламова, Биродар Бурхонжонов ва Ахборот-таҳлил ва ресурс марказидан директор ўринбосари Нуркамол Атақулов, бўлим бошлиғи Шуҳрат Хайдаровлар иштирок этдилар.

Ушбу тадбирда "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси" вакиллари ҳамда Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ходимлари томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари бўйича ҳисоботлари ҳамда АТРМ фаолияти тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди. Шунингдек, учрашув қатнашчиларига АТРМ фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, қатнашчилар томонидан берилган барча саволларга тўлақонли жавоблар берилди.

Учрашув сўнгида Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ходимлари томонидан келгусида лойиҳа тадбирлари режасига киритилиши мумкин бўлган сув хўжалиги соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш йўналишида бир қатор таклифлар берилди.