БАЛИҚЧИЛИК ФЕРМЕР ДАВЛАТДАН 132 МЛН СЎМ СУБСИДИЯ ОЛДИ

БАЛИҚЧИЛИК ФЕРМЕР ДАВЛАТДАН 132 МЛН СЎМ СУБСИДИЯ ОЛДИ

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Ғофиржон ҳожи” фермер хўжалигининг 57,4 гектар ер майдони бор. Бу йил 28 гектар майдонга чигит қадалган. Шундан 16,5 гектарига томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди.

- Пахтанинг ҳолатини ўзингиз кўриб турибсиз. Илгари шу майдондан гектарига 30-33 центнердан пахта ҳосили олардик, - дейди фермер Улуғбек Якубов. – Чигитни қўшқатор усулида экдик. Масалан, мана шу майдонда 140 минг кўчат бор. Уларнинг ҳар бирида 10 тадан 20 тагача кўсак етилган. Пандемия туфайли технология бироз кечикиб етиб келди ва режадагидан 15-20 кун кеч ўрнатдик. Шундай бўлсада, гектаридан 45 центнердан ҳосил мўлжаллаб турибмиз. Агар эртароқ томчилатиб суғоришга ўтганимизда ҳосил янада кўпроқ бўлар экан. Солиштирадиган бўлсак, яккақатор экилган ва анъанавий усулда суғорилган ғўзаларимиздан кутилаётган ҳосил 40 центнерга ҳам етмайди. Шунинг учун келгуси йилда бошқа майдонларимизни ҳам томчилатиб суғоришга ўтказамиз.

Фермер технологияни ўрнатиш учун 312 млн сўм кредит олган эди. Харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланди, хусусан, унга 132 млн сўм субсидия берилди.

 

Манба: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/807