БАЙРОҒИМИЗ – ИФТИХОРИМИЗ

Тарихда ҳар бир мамлакат ёки халқнинг ўз байроқлари мавжуд бўлиб, байроқ давлатнинг асосий белгиларидан ҳисобланган. Соҳибқирон Амир Темур ҳам давлат рамзларига, хусусан, байроққа юксак сиёсий аҳамият берган. Амир Темур байроғи дастасининг узунлиги тўрт-беш метрдан кам бўлмаган ва мовий рангда бўлган. Байроқ қўшин олдида олиб юрилган. Соҳибқирон: “Жанг майдонида бир лашкар омон қолса ҳам байроқни баланд тутсин!”, деб фармон берган ва байроқнинг эгилишини мағлубият деб қабул қилган.

Бугун энг юксакларда мағрур ҳилпираётган давлатимиз байроғи ва унинг ранглари Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқ бўлиб, халқимизнинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар шулар ҳақида сўз борди. Байроғимиз фахр ва ғуруримиз тимсоли эканлиги, унда халқимизнинг орзу-истаклари, улкан мақсадлари мужассамлиги алоҳида таъкидланди.

 

 

Шуҳрат Суяров,

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби