Бедани экиш.

Бедани экиш.

Биринчи йили бедадан кўпроқ озуқа массасини олиш мақсадида, ғалла экинлари билан коплама қилиб экилади. Бунда гектарига 50 кг дан арпа ёки сули билан биргаликда экиш яхши самара беради. Экиш билан бир вақтда ёки эртаси куни 60 (70) см суғориш учун ариқлар олинади.

Беда кузда экилганда уруғи кўкариб, ўша йилдаёқ илдиз отади, қишга келиб ниҳоллар бақувватлашиб, чидамли бўлади. Кузда экилган беданинг биринчи йилдаги ҳосили эрта баҳорда экилган бедага нисбатан 1,5-2 баробар ортиқ бўлиши кузатилган.

Кузда экилган беда уруғи қисқа муддатларда тўла униб чиқиши, ниҳоллари тез ўсиши учун оптимал шароит яратиш зарур. Беда мавсум охирлагунга қадар 30 см гача бақуват ўсади. Беданинг эрта кузда экишнинг оптимал муддати август-сентябрнинг бошлари, шимолий ва марказий туманларда беда экишни 1 сентябрда, жанубий туманларда эса 15 сентябрда тугаллаш лозим.

Манба: https://t.me/tomchikanali