Бедани ўғитлаш.

Бедани ўғитлаш.

Кузги шудгорлаш пайтида гектарига 20-40 тонна чириган гўнг, 100-150 кг фосфор, 60-70 кг калий солинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шўри ювиладиган майдонларда минерал ўғитларнинг йиллик нормасини кузги шудгорлаш олдидан фақат бир қисми (1/3 қисми) ни ерга берган маъқул. Яхшиси, эрта баҳорда экиш олдидан минерал ўғит ерга киритилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Беданинг ҳаводан азотни ўзлаштирадиган тугунак бактериялар билан симбиози уч йил ўсиши давомида тупроқда 400-600 кг атрофида биологик азот тўплайди.
Азотли ўғит бедазорга солинса бедани вегетатив органларини ўсишини кучайтиради. Бедани экиш вақтида, яъни тугунак бактерияларнинг азотни ўзлаштириш қобилияти тўлиқ равишда бўлмаганда, кам дозаларда (30-60 кг/га) азотли ўғит солинса, бедани бошланғич даврда ривожланишига қулай шароит яратади.

Манба: https://t.me/tomchikanali