Бедани суғориш.

Бедани суғориш.

Суғориш – бедадан юқори ҳосил олишнинг мухим шартидир. Эндигина униб чиққан нихолнинг илдизи тупроқнинг юза қатламида ривожланади. Шу туфайли етарли намликни сақлаш учун далаларни оз-оз норма билан тез-тез суғориб туриш талаб этади. Илдиз системаси чуқурлаша борган сари суғориш муддатлари ва нормаси ҳам ўзгара боради. Суғориш муддатлари ва нормаларини белгилаш, беданинг сувга бўлган эҳтиёжининг аниқлашда, қиш-баҳорда ёғин-сочинни, ҳавонинг ҳароратини, нисбий намлигини, тупроқ ва тупроқ ости қатламларининг физикавий хусусиятларини, даланинг нишаблигини, ер ости сувларининг жойланиш чуқурлигини, беданинг ривожланиш фазаларини, ўриб олиш ва ҳоказоларни эътиборда тутиш зарур.

Ана шу омиллардан келиб чиқиб бедани биринчи бор суғоришга ўсимликларнинг бўйи 10-12 см га етганда киришилади ва биринчи йили экилган бедазорларнинг дастлабки ўримгача гектарига 600-1000 куб.метр нормада 2-3 марта суғориш керак.

Икки-уч йиллик бедапоялар ҳар ўримида 2-3 мартадан суғорилади.

Манба: https://t.me/tomchikanali