БЕШАРИҚНИНГ ТАШАББУСКОР ЁШЛАРИ

БЕШАРИҚНИНГ ТАШАББУСКОР ЁШЛАРИ

  Бешариқ тумани ирригация бўлими ёшлар етакчиси Иқболжон Ўсаров ёнига бир неча ёш ишчиларни олиб “Яккатут” сув тақсимлаш бўлими ҳудудидан техника ёрдамида 60 сотих ер очди.

– Бизнинг ҳудудимизда бир қарич ҳам ер ҳисобда, – дейди И.Ўсаров. – Изланган имкон топади, деганларидек, суғориш тармоқлари бўйидаги ташландиқ, қаровсиз ётган ерларни техника ёрдамида тозалаб, ер очаяпмиз. Ҳозир бир қисмига эртапишар арпа экдик. Уни йиғиштириб олганимиздан кейин бошқа экинларни экиб даромад оламиз.

   “Яккатут” сув тақсимлаш бўлими 2000 гектар майдонга сув етказиб беради. Ҳозиргача 26 та гидропост, 20 та сув ўтказиш дарвозаси таъмирдан чиқарилди. Режа бўйича яна 10 та сув дарвозасини таъмирлаш кўзда тутилган.