Бугун  Мелиоратив ахборот тизими (МАТ) дастурини фойдаланувчиларга  ўргатиш бўйича ўқув тренинглар бошланди.  16.08.2021

Бугун Мелиоратив ахборот тизими (МАТ) дастурини фойдаланувчиларга ўргатиш бўйича ўқув тренинглар бошланди. 16.08.2021

Тизим Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Aгентлигининг молиявий кўмагида, Сув хўжалиги вазирлигига замонавий технологиялар асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва шўрланишини кузатишда ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ўқув тренинглар иштирокчилари, асосан минтақавий мелиорация экспедициялари мутахассислари бўлиб, ахборот тизими ва унинг таркибий қисмлари ҳақида умумий маълумотга эга бўлиб, тизимга маълумотларни ҳудуд, туман, вилоят, Республика даражаларида киритишни ўрганадилар.

Тренингда кўриладиган масалалар қуйидагиларни қамраб олади: Тизимда нуқталарни аниқлаш, уларга хатосиз маълумотлар киритиш; турли кесим жадваллари, шу жумладан Тупроқ шўрланиши, Ер ости сувлари, Минерализация жадваллари билан ишлаш ва бошқа.

Яқин кунларда тренинглар барча вилоятларда ташкил қилинади