БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИДА СУВЧИЛАР ҲАМ ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДА

БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИДА СУВЧИЛАР ҲАМ ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДА

Аҳоли зичлиги борасида наинки минтақада, ҳатто дунёда олдинги ўринларда турувчи Андижон вилоятида турар-жой массивлари барпо этиш бўйича ўнлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Суғориладиган ерларни сақлаб қолиш мақсадида уй-жой мажмуалари Туркия тажрибаси асосида бунёд қилинаяпти.

Жумладан, Андижон шаҳрига туташ бўлган Хўжаобод туманидаги “Хидирша” маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудида дастлаб 1 қаватли, сўнгра 4-5 қаватли турар жойлар қурилиб, аввало кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит асосида тақсимланган эди. Ушбу массивда бўлган давлатимиз раҳбари бундай турар-жойларни янада кўпайтириш учун Андижонда имконият етарли эканлиги, эътиборни кўп қаватли уйлар қуришга қаратиш таклифини берганди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Буюк ипак йўли”га ўзгача кўриниш бераётган навбатдаги турар-жойлар мажмуаси қурилиши кун сайин чирой очмоқда. Режа бўйича бу ерда 34 та 5-7 қаватли 1380 оилага мўлжалланган уйлар қурилиши белгиланган. Бир вақтнинг ўзида аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган инфратузилма ҳам барпо қилинмоқда.