ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

2020 йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6024-сонли фармони қабул қилинган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида хусусий ташаббускор “Мега Савдо ФНС” МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ва ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Зомин туманида жойлашган “Зомин-1”, “Зомин-2”, “Зомин-3” насос станцияларини ДХШ шартлари асосида бошқарувга бериш лойиҳаси концепцияси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини потенциал давлат шериги (Сув хўжалиги вазирлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг расмий веб-сайтида, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида ва Сув хўжалиги вазирлигининг “Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази” веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатга эълонга жойлаштирди.

 

Қизиқиш билдириш учун сўров формаси

Лойиҳа концепцияси

 

Сўров шартлари:

- талабгорлар қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида этарли даражада малака тажрибага эга бўлиши;

моддий ва техник жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.

Тендерда қатнашиш учун манфаатдор томонлар Қизиқиш билдириш учун сўров ва таклифларини 2021 йил 11 октябрь Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари лозим.

Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) қуйидаги манзилларда қабул қилинади:

Сув хўжалиги вазирлиги манзили: 100000 Тошкент шаҳри, Қори-Ниёзий кўчаси, 39А-уй. Телефон рақами: +99871 202 47 93; E-mail: dxsh@minwater.uz

 “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.