ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

 

2020 йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6024-сонли фармони қабул қилинган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида хусусий ташаббускор “Дарябаев Палуанбой” МЧЖ томонидан ташаббус қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Қонликўл” туманида жойлашган “Янги қалъа” насос станциясини ДХШ шартлари асосида бошқарувга бериш лойиҳаси концепцияси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини потенциал давлат шериги (Сув хўжалиги вазирлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг расмий веб-сайтида, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида ва Сув хўжалиги вазирлигининг “Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази” веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатга эълонга жойлаштирди.

 

Қизиқиш билдириш учун сўров формаси
Лойиҳа концепцияси

 

Сўров шартлари:

- талабгорлар қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида этарли даражада малака тажрибага эга бўлиши;

моддий ва техник жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.

Тендерда қатнашиш учун манфаатдор томонлар Қизиқиш билдириш учун сўров ва таклифларини 2021 йил 11 октябрь Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари лозим.

Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) қуйидаги манзилларда қабул қилинади:

Сув хўжалиги вазирлиги манзили: 100000 Тошкент шаҳри, Қори-Ниёзий кўчаси, 39А-уй. Телефон рақами: +99871 202 47 93; E-mail: dxsh@minwater.uz

 

 “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.