Диққат танлов эълон қилади!

Диққат танлов эълон қилади!

Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Орол денгизи ҳавзаси бўйича Лойиҳаларни ва Глобал экологик жамғарма Лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги
Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошкариш Миллий Лойиҳаси, 2-Босқич" доирасида ўтказилаётган “Ўзбекистон Сув хўжалигини гендер нуқтаи назаридан баҳолаш” бўйича танлов эълон қилади.


Танловда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда тегишли хизматлар кўрсатиш тажрибасига эга бўлган маҳаллий ва халқаро ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Танловда қатнашишга доир тўлиқ ҳужжатлар тўпламини танловда иштирок этиш ҳақидаги ёзма аризаларни топширгандан сўнг олиш мумкин.

Раҳбар томонидан имзоланган, ташкилот бланкасидаги аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси, 100070, Тошкент ш., Шота Руставели кўчаси, 15-уй;

Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Орол денгизи ҳавзаси бўйича Лойиҳаларни ва Глобал экологик жамғарма Лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги биносининг 2-қавати;

Телефон: +99898 300-54-79;

Электрон почта манзили: info@nwrmp.uz.

Қатнашишни истовчиларнинг ёзма аризасида қуйидаги маълумот бўлиши зарур: ташкилотнинг тўлиқ номи, почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили, фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда масъул шахснинг электрон почта манзили.

Танловда иштирок этишга доир тўлиқ ҳужжатлар тўплами электрон почта орқали йўлланади (унинг йўқолиб қолиши ёки кечикиб келиши эҳтимоли учун масъулият зиммамизда эмас).

Танловда қатнашиш таклифлари солинган, ёпилган конвертлар 2020 йил 19 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача тақдим этилиши шарт.