Ер ости сизот сувларини онлайн режимида назорат қилувчи “Diver” қурилмалари тўғрисида амалий-кўргазмали семинар ташкил этилди

Ер ости сизот сувларини онлайн режимида назорат қилувчи “Diver” қурилмалари тўғрисида амалий-кўргазмали семинар ташкил этилди

Барчамизга маълумки сўнги йилларда хукуматимиз томонидан барча соҳаларга бўлгани каби сув хўжалиги соҳасида ҳам рақамли технологияларни жорий этиш ва соҳавий маълумотларни рақамлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

2020 йил 10 июлда ПФ-6024 Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Концепцияси”га кўра Республика бўйича 2030 йилга қадар 27270 та мелиоратив кузатув қудуқларида ер ости сизот сувлари сатҳи ва уларнинг минерализациясини “онлайн” мониторингини юритиш имконини берувчи “Diver” қурилмаларини ўрнатиш талаби қўйилган.

 

Жорий йилда эса Республикамизда 2435 дона мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштириш белгиланган. Ушбу топшириқларни ўз вақтида бажаришни таъминлаш, шунингдек, республикада ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва “Diver” қурилмаларини ўрнатишни жадаллаштириш юзасидан жорий йилнинг 7 апрел куни Сув хўжалиги вазирлиги ва Ахборот-тахлил ва ресурс маркази томонидан Самарқанд вилояти “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси биносида, ҳамда Пастдарғом тумани “Зарафшон” ММТП ва “Тепа” фермер хўжалигида “Ер ости сизот сувлари сатҳи ва минераллашув даражасини онлайн режимида назорат қилиб бориш имконини берувчи “Diver” қурилмалари билан жихозлаш” мавзусига бағишланган амалий-кўргазмали семенар ташкил этилди.

 

Учрашувда Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ахборот-тахлил ва ресурс маркази бош мутахассиси, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот иститути директори, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, барча вилоят Мелиоратив экспедиция бошлиқлари ва мутахассислари, ҳамда Республикамиздаги махаллий “Diver” қурилмаларини ишлаб чиқувчи корхоналар иштирок этдилар.

 

Ушбу амалий-кўргазмали семенарида Ахборот-тахлил ва ресурс маркази ва Smart solution МЧЖ томондан махаллийлаштирилган Дайвер қурилмасининг тақдимоти шунингдек, қурилманинг бир қатор ютуқлари ва афзаллликлари таъкидлаб ўтилди.