Ҳаво ҳарорати - дефолиация самарадорлигига таъсир этувчи омиллардан бири

Ҳаво ҳарорати - дефолиация самарадорлигига таъсир этувчи омиллардан бири

Ҳаво ҳарорати ҳар бир дефолиантнинг кимёвий хусусиятидан келиб чиқиб, унинг турли даражада таъсир этишига олиб келади. Бинобарин, ўсимликка юмшоқ таъсир этувчи дефолиантлар ҳаво ҳарорати ўртача 22-25°С даража бўлганда яхши самара берса, қаттиқ таъсир этувчи дефолиантлар 17°С да, юмшоқ таъсир этувчи дефолиантлар эса 22°С даражадан пасайганда таъсири сезиларли даражада камаяди. Нисбатан юмшоқ таъсир этувчи УзДЕФ, ПолиДЕФ, ФанДЕФ дефолиантлари 20-22°С даражада ҳам яхши самара бераверади, аммо ҳаво ҳарорати 18°С даражадан тушиб кетса, ғўза баргларини етарлича тўкмайди.

Ғўзаларнинг бироз кечкилигини инобатга оладиган бўлсак, ғўзанинг ғовлашга мойил бўлган майдонларида дефолиация тадбирини ярусли қилиб ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Манба: https://t.me/tomchikanali