ИШЛАР ОТРЯД УСУЛИДА ОЛИБ БОРИЛАЯПТИ

ИШЛАР ОТРЯД УСУЛИДА ОЛИБ БОРИЛАЯПТИ

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманини сув хўжалиги соҳасида намунавий ҳолатга келтириш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида туманда сув тежовчи ва рақамли технологияларни, давлат-хусусий шериклик тамойилини кенг жорий қилиш, ирригация тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилиш каби ўнга яқин йўналишда иш олиб борилади.

Айни кунларда 6 та хўжаликлараро ва 23 та ички, жами 167,5 км узунликдаги каналлар тозаланиб, улардаги гидротехник иншоотлар, гидропостлар таъмирланаяпти. Барча жойларда ишлар отряд усулида бажарилмоқда. Мисол учун, умумий узунлиги 28,5 км бўлган “Қулниёз” ва “Эрони” каналларини тозалашга 11 та экскватор, 2 та бульдозер, 6 та юк машинаси жалб қилинган.

 

Худойберди КАРИМОВ,

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот котиби