Мелиоратив ахборот тизими (МАТ) дастурини ўргатиш ва тажриба алмашиш бўйича ўқув тренинг ташкиллаштирилди.

Мелиоратив ахборот тизими (МАТ) дастурини ўргатиш ва тажриба алмашиш бўйича ўқув тренинг ташкиллаштирилди.

 

Жорий йил 18 август куни Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Агентлигининг мутахассислари томонидан Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё ва Навоий вилоятларидан Мелиоратив Экспедиция ҳодимлари учун Мелиоратив ахборот тизими (МАТ) дастурини ўргатиш ва тажриба алмашиш бўйича ўқув тренинг ташкиллаштирилди.

Тизим Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Aгентлигининг молиявий кўмагида, Сув хўжалиги вазирлигига замонавий технологияларни жорий этиш асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва шўрланишини кузатишга ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ўқув тренинг иштирокчилари, яъни минтақавий мелиорация экспедициялари мутахассислари, ахборот тизими ва унинг таркибий қисмлари ҳақида умумий маълумотга эга бўлиб, тизимга маълумотларни ҳудуд, туман, вилоят, Республика даражасида киритишни ўрганиб ва тизим бўйича ўз таклифлари билан бўлишдилар.

Тренингда кўриладиган масалалар қуйидагиларни қамраб олади: Тизимда нуқталарни аниқлаш, уларга хатосиз маълумотлар киритиш; турли кесим жадваллари, шу жумладан Тупроқ шўрланиши, Ер ости сувлари, Минерализация жадваллари билан ишлаш ва бошқалар.

Яқин кунларда тренинглар барча вилоятларда ташкил қилинади.