Навбатдаги 5 кунлик онлайн-ўқув курслари Бухоро ва Жиззах сувчилари учун ўтказилмоқда

Навбатдаги 5 кунлик онлайн-ўқув курслари Бухоро ва Жиззах сувчилари учун ўтказилмоқда

Сув хўжалиги вазирлиги Аҳборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 апрелдан 11 июнгача режалаштирилган “Сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусидаги 5 кунлик онлайн-ўқув курслари давом этмоқда.

Ўқув курсининг иккинчи хафтасида яъни 3 майдан 7 майгача режа бўйича Аму-Бухоро ва Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда уларга қарашли барча туман ирригация бўлимларидан икки нафардан жами 48 нафар сув тежовчи суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича маъсул бўлган ходимлар қатнашадилар.