Қашқадарёда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курси ташкил этилди.

Қашқадарёда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курси ташкил этилди.

12 январь куни Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-тахлил ва ресурс маркази томонидан Қашқадарё вилоятида Аму-Қашқадарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан ҳамкорликда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курслари ташкил этилди. Учрашувда Ахборот-тахлил ва ресурс маркази, Аму-Қашқадарё ИТҲБ ходимлари ва фермерлар иштирок этди. Ўқув дастурида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро ва Қарши филаллари профессор ўқитувчилари сув хўжалиги ходимлари ва сувдан фойдаланувчиларга сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг аҳамияти, уларнинг турлари ва самараси ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Ўқув машғулоти давомида туман ирригация бўлимлари ходимлари ва фермер хўжаликлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Учрашув кўтаринки кайфиятда, савол ва мунозараларга бой тарзда ўтди.