Самарқандда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курси ташкил этилди.

Самарқандда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курси ташкил этилди.

         11 январь куни Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-тахлил ва ресурс маркази томонидан Самарқанд шаҳрида Зарафшон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан ҳамкорликда «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курслари ташкил этилди. Учрашувда Ахборот-тахлил ва ресурс маркази, Зарафшон ИТҲБ ходимлари ва фермерлар иштирок этди.

        Ўқув дастурида Тошкент Аграр Университети профессор ўқитувчилари сув хўжалиги ходимлари ва сувдан фойдаланувчиларга сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг аҳамияти, уларнинг турлари ва самараси ҳақида батафсил маълумот бердилар.

       Ўқув машғулоти давомида туман ирригация бўлимлари ходимлари ва фермер хўжаликлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар  олдилар. Учрашув кўтаринки кайфиятда, савол ва мунозараларга бой тарзда ўтди.