ШЎР ЮВИШ МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИДИР

ШЎР ЮВИШ МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИДИР

Фарғона вилоятининг Данғара ва Ўзбекистон туманларида ерларни шўр ювишга тайёрлашга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, мутахассислар, фермерлар, кластерлар вакиллари иштирок этди.

Кўргазмали семинарда таъкидландики, жорий йилда вилоятда қарийб 54 000 гектар экин майдонларида шўр ювиш ишлари амалга оширилади. Бундан ташқари жами 1 314 километр узунликдаги коллектор тармоқларини тизимли таъмирлаш-тиклаш режалаштирилган. Бу ишларнинг амалга оширилиши натижасида 51 минг гектардан зиёд майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.