СУРХОНЛИК НАСОСЧИЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАНМОҚДА

СУРХОНЛИК НАСОСЧИЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАНМОҚДА

Aму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг “Жайхун”, “Боботоғ”, “Минор”, “Халқобод-1”, “Шеробод”, “Бандихон”, “Дўстлик” каби ўнлаб насос станциялари ҳудудида ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилинган.

Ҳозирги кунда ёрдамчи хўжаликларда 150 бош қўй, 10 бош қорамол, 120 бош қуён, 400 та товуқ боқилаяпти. Бундан ташқари, насос станциялари атрофидаги жами 8 гектардан ортиқ майдонларда турли қишлоқ хўжалик экинлари етиштирилади. Шунингдек, ҳар бир насос станциялари ҳудудида 3-6 сотихдан, жами 3 гектар иссиқхона қурилган бўлиб, асосан лимон етиштирилмоқда. Кузда етилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва лимоннинг бир қисми ишчиларга бўлиб берилди, қолгани бозорга чиқарилиб, даромади бошқарманинг ривожлантириш жамғармасига кирим қилинаяпти.

– Турли байрамлар арафасида ёрдамчи хўжаликларимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ташқари гўшт, тухум, лимон тарқатиш анъанага айланган, – дейди бошқарма бошлиғи Aбдуғаффор Aбдураҳимов. – Жамғармага тўпланган маблағни ҳам энг илғор насосчиларни рағбатлантиришга сарфлаяпмиз.

Aму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати