Сув тежамкор суғориш технологиялари бўйича онлайн-ўқув курслари Бухоро ва Жиззах вилоятлари учун ўз ниҳоясига етди

Сув тежамкор суғориш технологиялари бўйича онлайн-ўқув курслари Бухоро ва Жиззах вилоятлари учун ўз ниҳоясига етди

Сув хўжалиги вазирлиги Аҳборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 апрелдан 11 июнгача режалаштирилган “Сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусидаги онлайн-ўқув курсларининг навбатдагиси ўз ниҳоясига етди.

 

Ўқув курсининг иккинчи хафтасида Бухоро ва Жиззах вилоятларига  қарашли ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда туман ирригация бўлимларидан сув тежовчи суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича маъсул бўлган ходимлар фаол қатнашдилар.

5 кун давом этган ўқув курслари савол ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича ўзларини қизиқтирган фикр ва таклифлари билан ўртоқлашишди.