Сув тежовчи суғориш технологиялари бўйича онлайн-ўқув курсларининг дастлабки беш кунлиги ниҳоясига етди

Сув тежовчи суғориш технологиялари бўйича онлайн-ўқув курсларининг дастлабки беш кунлиги ниҳоясига етди

Сув хўжалиги вазирлиги Аҳборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусида 5 кунлик онлайн-ўқув курслари ўз ниҳоясига етди.

Ўқув курсида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Норин-Қорадарё ИТҲБ га қарашли барча туман ирригация бўлимларидан белгиланган иштирокчилар фаол қатнашдилар.

Тренинг иштирокчилари томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш каби сув тежовчи технологияларни жорий қилиш тартиби ҳамда давлат томонидан берилаётган имтиёзлар(субсидиялар) тўғрисида етарлича маълумот олишди.

Ўқув курсининг биринчи куни иштирокчиларни тест ёрдамида бошланғич билимлари аниқлаб олинди ва хафта давомида маърузачилар томонидан ҳар кунлик олган билим ва кўникмалари савол-жавоб тарзида ҳамда уйга вазифа кўринишида баҳолаб борилди.

Охирги куни эса барча ўтилган маърузалар бўйича қайта тест олинди ва иштирокчиларни якуний натижалари аниқланди.