Сув тежовчи суғориш технологиялари бўйича онлайн-ўқув курсларининг навбатдаги беш кунлиги бошланди

Сув тежовчи суғориш технологиялари бўйича онлайн-ўқув курсларининг навбатдаги беш кунлиги бошланди

Сув хўжалиги вазирлиги Аҳборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 апрелдан 11 июнгача режалаштирилган “Сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусидаги 5 кунлик онлайн-ўқув курслари давом этмоқда.

Ўқув курсининг учинчи хафтасида яъни 10 майдан 14 майгача режа бўйича Аму-Қашқадарё ва Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда уларга қарашли барча туман ирригация бўлимларидан икки нафардан жами 38 нафар сув тежовчи суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича маъсул бўлган ходимлар қатнашадилар.

Тадбирда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Ж.Қаршиев нутқ сўзлаб, ўқув курсни очиқ деб эълон қилди, ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигидан Биродаржон Бурхонжонов ва лойиҳа раҳбари Омина Исламова сўзга чиқдилар.

 

Ўқув курсининг биринчи кунида Ахборот таҳлил ва ресурс маркази ходими Ҳ.Дурдиев “Ўзбекистонда сув тежовчи суғориш тизимларини жорий қилишнинг зарурияти ҳамда давлат томонидан қўллаб қуватланаётган сув тежовчи суғориш технологиялари” мавзусида маъруза қилди.