СУВ ТЕЖОВЧИ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Тошкент вилоятининг Бўка туманида сув тежовчи замонавий технологияларнинг афзалликларига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, кластер ташкилоти, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари қатнашди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этган хўжалик юритувчи субъектларга давлат томонидан яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сув тежовчи замонавий технологияларнинг турлари, уларнинг афзалликлари слайд ва кўргазмали воситалар орқали таништирилди.