Сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари учун сув тежовчи суғориш технологиялари бўйича жами 7 хафта ўтказиладиган 5 кунлик ўқув курслари давом этмоқда

Сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари учун сув тежовчи суғориш технологиялари бўйича жами 7 хафта ўтказиладиган 5 кунлик ўқув курслари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли қарорида соҳа мутахассисларини сув тежовчи технологияларни қўллаш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш топшириғи берилган.Шу қарорга биноан сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари учун сув тежовчи суғориш технологиялари бўйича жами 7 хафта ўтказиладиган 5 кунлик ўқув курслари давом этмоқда.

Ўқув курси Сув хўжалиги вазирлиги Аҳборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Режа бўйича ўқув курсида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туман ирригация бўлимларидан 2 кишидан жами 338 киши қатнашиши белгилаб қўйилган.

Шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон вилояти, Бухоро вилояти, Жиззах вилояти, Қашқадарё вилояти, Навои вилояти, Наманган вилояти ҳамда Самарқанд вилоятларидан  жами 200 та сув хўжалиги ходимларининг малакаси оширилди.