Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида ACTEDнинг Ўзбекистондаги филиали иштирокида «Сув хўжалиги секторининг гендер бўйича баҳоланиши» лойиҳа доирасида учрашув бўлди

Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида ACTEDнинг Ўзбекистондаги филиали иштирокида «Сув хўжалиги секторининг гендер бўйича баҳоланиши» лойиҳа доирасида учрашув бўлди

Маълумки, Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш муҳим йўналишлардан бири бўлиб, бу борада Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрнини ошириш борасидаги ишларни кенгайтиришга кенг йўл берилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан ACTEDнинг Ўзбекистондаги филиали иштирокида «Сув хўжалиги секторининг гендер бўйича баҳоланиши» лойиҳа доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва сувдан самарали фойдаланиш жараёнларида тенг иштирок этиш ҳамда фойда олиш бўйича тенг имкониятларни тақдим этиш мақсадида сув хўжалиги секторида гендер тенгликни баҳолашни амалга ошириш, шунингдек, уларнинг дастурларида гендер тенгликни илгари суриш, гендер муаммоларини ҳисобини юритишни амалга оширишдан иборат.

Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш (ЎСРБМД) миллий лойиҳаси доирасида ўтказилади.