Сув хўжалиги ходимлари учун ўқув қўлланма

Сув хўжалиги ходимлари учун ўқув қўлланма

Сув хўжалиги ходимларини соха бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сув ва сувдан фойдаланиш қонунига таянган ҳолда Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан “Сув хўжалиги ходимлари учун ўқув қўлланма” тайёрланди.

Қўлланмада сув хўжалигида фойдаланиладиган асосий тушунчалар, сув ресурслари, сув хўжалигидаги мавжуд объектлар тўғрисида, сув ўлчаш ускуналари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш технологиялари хусусида батафсил маълумотлар акс эттирилган.

Ушбу қўлланма Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ва барча ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига тез кунларда тақдим қилинади.