СУВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

СУВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

  Нукус шаҳрида сув хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган ўқув курслари якунланди. Тингловчилар ўқувнинг кейинги кунида каналларда сув ўлчаш бўйича билимларини ошириш учун амалиётга чиқдилар.

  Амалиёт давомида Нукус шаҳри яқинида жойлашган гидротехник иншоотлар, жумладан, “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизимлари бошқармасига қарашли диспетчерлик хизмати фаолияти билан яқиндан тинишдилар. Шунингдек, «Қуванш-Жарма» каналига ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмаси ва унинг ишлаш жараёни ҳақида мутахассислардан маълумот олдилар.

  Амалиёт давомида тингловчиларнинг ўзлари “вертушка” ускунаси ёрдамида каналдаги сув сарфини ўлчаш жараёнида қатнашдилар. Бу жараён ҳақида мутахассислар ва тажрибали сувчилар ёш мутахассисларга каналларда сув сарфини аниқлаш бўйича тушунчалар берди.

  Ўқув курси якунида барча тингловчиларга сув хўжалиги соҳасида замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни қўллаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсини тугатганлиги ҳақида сертификатлар топширилди.