Танлов

Танлов

Танловда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда офис мебелларини етказиб бериш тажрибасига эга бўлган маҳаллий ва халқаро ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Танловда қатнашишга доир тўлиқ ҳужжатлар тўпламини танловда иштирок этиш ҳақидаги ёзма аризаларни топширгандан сўнг олиш мумкин.

Раҳбар томонидан имзоланган, ташкилот бланкасидаги аризалар қуйидаги электрон манзилда қабул қилинади: agencyifas@nwrmp.uz

Қатнашишни истовчиларнинг ёзма аризасида қуйидаги маълумот бўлиши зарур: ташкилотнинг тўлиқ номи, почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили, фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда масъул шахснинг электрон почта манзили

Танловда иштирок этишга доир тўлиқ ҳужжатлар тўплами электрон почта орқали йўлланади (унинг йўқолиб қолиши ёки кечикиб келиши эҳтимоли учун агентлик жавобгар ҳисобланмайди).

Танловда қатнашиш таклифлари солинган ва мухрланган конвертлар 2021 йил 30 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:00 гача танлов хужжатларида қайд қилинган манзилга тақдим этилиши шарт.