Томорқаларда кузда бажариладиган ишлар

Томорқаларда кузда бажариладиган ишлар

Мевали ва ток кўчатлари асосан кузда экилгани маъқул. Томорқани экишга тайёрлашда аввало майдонни сув юришини ҳисобга олиб, яхши текисланади, сўнг ерга етарли миқдорда органик ўғит (гўнг, чиринди) 1 кв. м. 6-10 кг. ҳисобидан, унга иложи борича фосфор 200-250 г., калий 100-120 г. ва аммоний азот ўғитини 150-200 г. ҳисобидан солиб, яхшилаб чуқур қилиб (25-30 см.) чопилади.
Бундан сўнг экиладиган экинларни жойлаштириш режаси тузилади. Бунда экиладиган меваларни ўсиш кучи ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилади.

Кўчат экиш

Кўчат экиладиган чуқурларни чуқурлиги ва кенглиги 60х60 см. бўлиб, чуқур қазишда тупроқ устининг 20-25 см. қисми чуқурнинг бир томонига олиб, чуқурнинг қолган қисми иккинчи томонга олиб қўйилади. Чуқурга кўчат экишдан олдин 350-400 г. фосфорли, 30-40 г., калий ўғити ҳамда 8-10 кг. чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади.

Кўчатни экишдан олдин алоҳида тайёрланган шатмоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1 : 1 қилиб қаймоқсимон қилиб тайёрланади), ботириб олиб экилади. Кўчат чуқурга қуйилиб, олдин олинган тупроқ чуқур тагига солиниб, илдиз пайванд қилинган жойи тупроқдан 4-5 см. юқорида бўлиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўла сув қуйилади. Бунда тупроқ зичланиб, кўчат яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб тўлдирилади.

Кўчатларни парваришлаш

Экилган кўчатлар вегетация даврида кўчатларнинг атрофлари қатқалоқ бўлиб қолмаслиги учун юмшатиб турилади. Тупроқ шароитига қараб, 10-12 дан 16-20 мартагача сув берилади. Ҳар суғоришдан сўнг тупроқ юмшатилади. Зарурият бўлган вақтда ёш ниҳолларнинг касаллик ва зараркунандаларига қарши ишлов берилади.

Янги экилган кўчатларни дастлабки даврида сув билан таъминлашга катта эътибор бериш зарур. Кўчатлар тўлиқ кўкариб кетиши учун кўчат атрофини айлана шаклида ариқ олиниб, ариқ тўлгунча сув қуйиш лозим ёки ариқ орқали суғорилса, кўчат атрофидан сувни айлантириб ўтказиб суғориш зарур. Об-ҳаво ва тупроқ шароитига қараб ёш боғларга йил давомида 12-20 маротабагача сув берилади.

Ёш боғларни касаллик ва зараркунандаларга чидамлилик даражаси анча паст бўлади. Шунинг учун буларни олдини олиб ёки зарурият туғилган ҳолда кураш чораларини қўллаш зарур.

Кўчатларга шакл бериш

Ўзбекистон шароитида пакана пайвандтагда экилган интенсив боғларда кўчатларга 60 см. юқоридан кесилиб, шакл берилади. Четдан келаётган кўчатларни веретино шаклида, яъни асосий лидер новда қолдирилиб, ёнига кўпроқ новда беришга қаратилинади, яъни шохлатилади. Шакл беришда кўчатнинг асосий лидер шохида штамби учун 50 см. қолдирилиб, ундан юқорисига 8-10 кўз қолдирилиб, ундан сўнг яна шип 3 та кўз қолдирилиб, ортиқчаси кесилади.
Келажакда етарли шохлаши учун 50 см. танасидан юқорида жойлашган 3 кўз ойсимон шаклида (кўчат кўчатхонасида шохламаган бўлса) кўзни ўсиши қисмидан кербовка (кесиш) қилинади ва яна учта кўз ташлаб яна учта кўз тўғри чизим шаклида кербовка қилинади. Бу жараённи кўчат яхши ўса бошлаган даврида қилса яхши натижа беради. Шохланган шохлар июль-август ойларида 900 эгилади ва боғланади. Ёш ўсган новдаларда мева куртакларини ҳосил қилиш мақсадида улар маълум вақтида чеканка қилиб турилади.

Манба: https://t.me/tomchikanali