Тошкент вилоятида «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курси ташкил этилди

Тошкент вилоятида «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислар, консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курси ташкил этилди

Жорий йилнинг 11 январь куни Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида «Сув тежовчи технологиялар бўйича сув хўжалиги мутахассислари ҳамда консультантлар ва фермерларни малакасини ошириш” бўйича сайёр ўқитиш курслари ташкил қилинди.

Ўқув курси давомида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институи профессор ўқитувчилари томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилишга бўлган эхтиёж, уларнинг турлари ва самарадорлиги хақида сув хўжалиги ходимлари ва фермерларга батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида сув тежовчи технологияларни жорий қилишда давлат томонидан ажратилаётган субсидияларни белгилаш тартиби, солиқ имтиёзлари ва бошқа тартиблар атрофлича тушунтирилди.

Йиғилганлар томчимлатиб, ёмғирлатиб, пулсар ва бошқа замонавий суғориш технологиялари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Тадбир кўранинки ва дўстона руҳда ўтди.