ТОШЛОҚЛИКЛАР ҒАЛЛАНИ СУҒОРИШГА КИРИШДИ

ТОШЛОҚЛИКЛАР ҒАЛЛАНИ СУҒОРИШГА КИРИШДИ

Айни кунларда Тошлоқлик фермерлар пахта йиғим-теримини авж олдириш баробарида, келгуси йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари уруғини экиб, пешма-пеш суғориш ишларини ҳам бошлаб юбордилар.

– Ғалла экишдан даромадлари ортаётганлиги боис фермерларимизнинг ерга муносабати тамоман ўзгарган, – дейди Тошлоқ туман ирригация бўлими бошлиғи Алишер Ўтамбоев. – Ғаллани мақбул муддатда экиб, суғориб, кузги совуқ бошлангунга қадар майсасини туплантириб олган фермер албатта ютади. Миробларимиз фермерларга ғалласини суғоришда яқиндан ёрдам бермоқдалар.

 

Ҳамиджон БУРҲОНОВ,

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби

Манба: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/798