Туркия компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Туркия компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

 

Туркияда фаолият юритаётган "GNT TARIM SANAYI TICARET LIMITED SHIRKETI" компанияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда пилот лойиҳани амалга ошириш мақсадида ишларни бошлаб юборган. Жумладан, жорий йилнинг 3 август куни компания ходимлари Ахборот таҳлил ва ресурс марказида бўлишди. Компания суғориш тизимларини лойиҳалаш ва назорат қилиш учун инновацион ва аналитик ечимларни муваффақиятли ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилган.

Учрашувда мобайнида қишлоқ хўжалиги майдонларини автоматлаштириш, томчилатиб ва ёмғирли суғориш тизимини ўрнатиш, марказий пивот тизимини лойиҳалаш ва ўрнатиш каби энг янги технологияларни таклиф этишди. Бундан ташқари компания томонидан сув  хўжалиги объектларини автоматлаштиришнинг макро тизими тўғрисида батафсил тақдимот қилишди.

Автоматлаштирилган қурилма 3 йил давомида Туркиянинг Эски Шаҳар вилоятидаги деҳқончилик суғориш уюшмаси томонидан муваффақиятли қўлланиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, компания Ўзбекистонга ташриф буюриб, ушбу дастур ҳақида қўшимча маълумот бериш учун брифинг ва семинар ташкил қилишга тайёрлигини билдиришди, ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан дастурий таъминотни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида қўллашда ҳамкорлик қилишни таклиф қилдилар.