ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК СУВЧИЛАР РЎЗҒОРИГА БАРАКА КЕЛТИРАДИ

ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК СУВЧИЛАР РЎЗҒОРИГА БАРАКА КЕЛТИРАДИ

Азал-азалдан ота-боболаримиз бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишга, қақраб ётган ерларга сув чиқариб, боғ-роғлар яратишга интилган. Улар ердан унумли фойдаланиш эл дастурхонининг файзли, баракали бўлиши билан бирга бозорларимиз тўкинлигини таъминлаган ҳолда дурустгина даромад эканлигини яхши билишган. Айни шу ҳақиқатни яхши англаган Тошкент вилояти сув хўжалиги ходимлари ҳам бу борада жим тургани йўқ. Улар ўз ихтиёридаги ҳар қаричдан ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Масалан, Қуйи Чирчиқ тумани ирригация бўлимининг ёрдамчи хўжалигида ташкил этилган иссиқхонада лимон, турли кўкатлар етиштириляпти. Яқиндагина мош ҳосили йиғиб олинди. Бундан ташқари, етти хазинанинг бири бўлган паррандачилик, асаларичилик йўлга қўйилган.

Ерни боқсанг ер сени боқади, дейди доно халқимиз. Етиштирилган ҳосилдан сувчиларнинг рўзғорига барака кирмоқда.