ЁШ СУВЧИЛАРНИНГ 5000 ҚАДАМИ

ЁШ СУВЧИЛАРНИНГ 5000 ҚАДАМИ

Навоий шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўтказилган юриш марафонида Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди. Мазкур юриш акцияси Навоий шаҳридаги 100 гектарлик майдонда жойлашган Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғида ўтказилди.

– Жамоамиз ёшлари марафонда фаол қатнашди, – дейди Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Назаров. – Марафон иштирокчилари орасида кексалар ва нуронийларнинг ҳам кўплигини кўриб соғлом турмуш тарзи ёш танламаслигини англаб етдик. Аслида жисмоний фаоллик, жумладан, пиёда юриш турли хил касалликларга иммунитет ҳосил қилишда кони фойда эканлигини ҳар бир инсон яхши англаши лозим. Пиёда юриш ҳар кимнинг кундалик одатига айланиши керак. Ўйлайманки, оммавий марафон биз ёшларга саломатлик ўз қўлимизда эканлигини яна бир бор эслатди.