ЗАМОНАВИЙ СУВ ЎЛЧАШ УСКУНАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

ЗАМОНАВИЙ СУВ ЎЛЧАШ УСКУНАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ёшларга сифатли таълим бериш,

уларни илм-фанга қизиқтириш ҳамда ёш сувчиларга замонавий электорн вертушкалардан фойдаланишни ўргатиш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази, Марказий диспетчерлик ва коммуникация ва кадастр хизмати, Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ҳузуридаги “Бўзсув” ирригация тизими бошқармаси ёш сувчилар (мироблар) ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини мехонизациялаш муҳандислари институти «Гидравлика ва гидроинформатика» кафедраси профессор-ўқитувчилари, докторантлар, кафедра қошида ташкил этилган “Эврика” тўгараги иқтидорли талабалари билан биргаликда жорий йилнинг 13 февралъ куни очиқ амалий машғулот ташкил этилди.